Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Британия Эрон ИИВ раҳбарига нисбатан санкциялар жорий этди

Британия Эрон ИИВ раҳбарига нисбатан санкциялар жорий этди

Буюк Британия Эроннинг 10 нафар мансабдор шахси ва бир ташкилотига, жумладан Ислом Республикаси ички ишлар вазири Эскандар Моменийга нисбатан янги санкциялар киритди.

Reuters агентлигига таяниб хабар қилишича, бу ҳақда Британия ҳукумати расмий сайтида маълум қилинган.

Маълумотда қайд этилишича, санкциялар инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузишда айбланаётган мансабдорлар ва давлат хавфсизлик органига нисбатан жорий этилган. Айбловлар орасида сўз эркинлигини чеклаш, тинч йиғилишларни бостириш ҳамда айрим ҳолларда яшаш ҳуқуқини бузиш ҳолатлари келтирилган.

Санкциялар активларни музлатиш ва белгиланган шахслар учун сафар тақиқини ўз ичига олади.

Киритилди: 21:02 02.02.2026. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!