Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Британия бош вазири муслима аёллардан узр сўради

Британия бош вазири муслима аёллардан узр сўради

Британия бош вазири Борис Жонсон бир неча йил аввал мусулмон аёллар ҳақида айтган сўзлари учун узр сўради, дея хабар бермоқда «Евроньюс».

У 2018 йилда The Telegraph газетаси учун ёзган мақоласида бурқа ва ниқоб киядиган аёлларни банк ўғрилари ва почта қутиларига ўхшатган эди.

«Айтганларим хафагарчиликка сабаб бўлганини биламан. Инсонлар менинг мақомимда бўлган шахсдан ишларни тўғри амалга оширишини кутади, лекин журналистикада тилдан эркин фойдаланиш керак. Шу туфайли келиб чиққан ҳар бир дилсиёҳлик учун хафаман. Бугун аввалги мақолаларимда ишлатилган безовта қилувчи услубдан фойдаланаманми? Энди бош вазир эканлигимга кўра, фойдаланмайман», – деди Борис Жонсон.

Ирқчиликка қарши кураш олиб борувчи Hope Not Hate номли гуруҳ эса бош вазирнинг баёнотини «самимий эмас ва сунъий» деб баҳолади.

Киритилди: 14:35 28.05.2021. Ўқилди: 1996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!