Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бразилияда бўрон туфайли 1,5 миллиондан ортиқ аҳоли электрсиз қолди

Бразилияда бўрон туфайли 1,5 миллиондан ортиқ аҳоли электрсиз қолди

Бразилиянинг Сан-Паулуда кучли бўрон оқибатида етти киши ҳалок бўлди, бир ярим миллиондан ортиқ киши электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда “МИР 24” хабар берди.

Гап шундаки бир кун олдин шаҳарда ёмон об-ҳаво кузатилди. Шамолнинг тезлиги секундига 30 метрга етди. Шамол сабаб дарахтлар қулади ва электр симлари узилди. Бир қанча аэропортлар ёпилган. Турли ҳудудларда сув таъминотида узилишлар бошланди. Шаҳар ҳокимияти аҳолини сувдан фойдаланишни чеклашга чақирмоқда. Сан-Паулу Жанубий Америкадаги энг йирик шаҳар бўлиб, унда 21 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Табиий офат Бразилия 40 йил ичида биринчи марта дуч келган энг оғир қурғоқчилик даврида юз берди.

Киритилди: 21:38 13.10.2024. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!