Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Бразилия термасининг собиқ футболчиси қўлга олинди

Бразилия термасининг собиқ футболчиси қўлга олинди

Бразилия аёллар терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Габи Мораис уюшган жиноий гуруҳ фаолияти билан боғлиқ кенг кўламли полиция операцияси давомида қўлга олинди.

Derbyderbyderby.it нашрининг хабар беришича, 32 ёшли собиқ футболчи гиёҳванд моддалар савдосидан олинган ноқонуний даромадларни турли тижорат корхоналари ва хизмат кўрсатувчи компаниялар орқали қонунийлаштиришда гумон қилинмоқда.

Полиция амалиёти Бразилиядаги энг йирик жиноий ташкилотлардан бири ҳисобланган "Командо Вермельо" гуруҳига қарши қаратилган.

Мазкур операция доирасида Габининг акаси Жоао Пауло Карнейро де Мораис ҳам ҳибсга олинган. Улар маҳаллий ОАВ томонидан "Командо Вермельо" тузилмасидаги нуфузли шахслардан бири сифатида тилга олинадиган Жоао Презиньянинг фарзандлари ҳисобланади.

Тергов Бразилиянинг Форталеза шаҳрида фаолият юритган жиноий тармоққа алоқадорликда гумон қилинаётган ўнлаб шахсларни қамраб олган. Габи Мораис ҳам айнан шу шаҳарда туғилган.

Тергов версиясига кўра, собиқ футболчи жиноий фаолиятдан олинган маблағларни ювишда иштирок этган ва гуруҳ манфаатлари йўлида янги тижорат келишувлари бўйича музокаралар олиб борган.

Киритилди: Бугун 11:29. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар