Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бразилия суди Х ижтимоий тармоғини блокдан чиқарди

Бразилия суди Х ижтимоий тармоғини блокдан чиқарди



Федерал Олий суд судьяси Александр де Мораэснинг қарорида айтилишича, миллиардер Илон Маскга тегишли платформа Бразилияда фаолиятини қайта тиклаш учун барча зарур талабларга жавоб берган.

Х компанияси раҳбарияти бу қарорни олқишлади. «Ўн миллионлаб бразилияликларга бизнинг ажралмас платформамиздан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ушбу жараён давомида жуда муҳим эди», дейилади компания баёнотида.

Август ойининг охирида судья де Мораэс Х.ни бутун мамлакат бўйлаб ёпишни буюрди. Бунинг расмий сабаби компаниянинг 24 соат ичида Бразилиядаги қонуний вакилини тайинлашдан бош тортгани бўлди. Аввалроқ Х раҳбарияти Бразилия расмийлари талабига кўра, бир қатор фойдаланувчиларнинг, жумладан, собиқ президент Жаир Болсонаронинг ўнг қанот партиясига алоқадор қонунчиларнинг аккаунтларини блоклашдан бош тортган эди.

Киритилди: 13:48 09.10.2024. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!