Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг самолёти Москвада тўхтаб ўтишини Бразилиянинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди.
"Бразилия элчихонасига маълумки, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Москвада техник тўхташ амалга оширади. Элчихона бу масала бўйича қўшимча маълумотга эга эмас," - дея Бразилия дипломатик ваколатхонаси ТАСС агентлигига хабар берди.