Бразилияда президентлик сайловининг биринчи турида амалдаги президент Луис Инасиу Лула да Силва ва собиқ президент Жаир Болсонаронинг ўғли Флавио Болсонаро ғалаба учун зарур бўлган 50 фоизлик чегарадан ўта олмади. Шу боис сайлов натижаси иккинчи турда аниқланади.
Овозларнинг 90,14 фоизи ҳисоблаб бўлинган пайтда Флавио Болсонаро 48,05 фоиз, Лула эса 43,96 фоиз овоз тўплаган. Овозларни санаш жараёни давомида икки номзод ўртасидаги фарқ аста-секин қисқарган.
Datafolha институти ҳисоб-китобларига кўра, сайлов иккинчи турга қолади.