Бразилиянинг Москвадаги элчиси Родриго де Лима Баэна Соарес Бразилия етакчиси Луиз Инасиу Лула да Силва Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида иштирок этиш ниятида эканини айтди.
Бу ҳақда дипломат хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилиши доирасидаги саволга жавоб берар экан, “ТАСС”га маълум қилди.
“Ҳа, у октябр ойида Қозонда бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этади”, деди элчи.