Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Браун университетидаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

Браун университетидаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

АҚШнинг Род-Айленд штати Провиденс шаҳридаги Браун университетида содир бўлган отишмада ўзбекистонлик талаба Муҳаммад Азиз Умурзоқов ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий вакили маълум қилди.

"Браун университети кампусидаги фожиали отишма муносабати билан воқеада ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба Муҳаммад Азиз Умурзоқовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Бегуноҳ инсонлар ҳаётига зомин бўлган бу фожиа барчамиз учун оғир йўқотишдир", — дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари жабрланувчининг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, барча масалалар бўйича АҚШнинг тегишли идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Род-Айленд штатининг Провиденс шаҳридаги Браун университетида содир бўлган отишма камида икки кишининг ҳаётига зомин бўлган ва тўққиз киши жароҳат олган, улардан саккиз нафарининг аҳволи оғир эди.

Киритилди: 11:35 15.12.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!