Маҳаллий “L'Adige” газетаси ёзишича, таниқли хонадон вакили Мария Мафатти ўтган йил ноябрь ойида 80 ёшида вафот этди. Турмуш қурмагани боис, аёлнинг тўғридан-тўғри меросхўри йўқ. Марҳуманинг беш миллион еврога баҳоланган шаҳардаги уйи, тарихий қасри ва банкдаги маблағи жиянларига қолиши мумкин эди. Энди маълум бўлишича, Мафатти бор-йўғини умрининг сўнгги йилларида уни парваришлаган хизматкорга васият қилиб қолдирган экан.
Васиятнома мазмуни эълон қилингач, қариндошлар адвокатга мурожаат қилиб, прокуратурага ариза берди. Уларнинг фикрича, хизматкор аёлнинг кексалагидан фойдаланиб, ҳужжатни ўз фойдасига тўғрилаб олган. Прокуратура эса ишни музлатиб қўйгани айтилмоқда.