Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Босиб олинган ҳудудларда портлашлар юз берди

A A A
Босиб олинган ҳудудларда портлашлар юз берди

Украинанинг Россия назорати остидаги ҳудудларида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар бор.

Россия томонидан тайинланган Донецк вилояти расмийлари Иловаиск томон олтита HIMARS МЛРС ракетаси учирилганини даъво қилмоқда. Телеграм каналларида кучли ёнғин видеолари эълон қилинди. Украина матбуоти темир йўл ёқилғи омбори ёнаётганини ёзмоқда.

Бундан ташқари, Запорожье вилоятининг Мелитопол шаҳрида портлаш содир бўлгани хабар қилинган. "Мелитополда босқинчилар учун нотинч тун! Кучли портлаш юз берди", деб ёзган шаҳар мери Иван Фёдоров. Ушбу маълумотлар расман тасдиқлангани йўқ.

Киритилди: 08:40 08.10.2022. Ўқилди: 4006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар