Ҳукумат қарори (447-сон, 18.08.2026 й.) билан “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
🔰 Ушбу Регламент муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказига (Марказ) жойлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
📜 Регламентга кўра, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда маҳаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан:
➖ кўча, вокзал, бозор, ер ости йўлаклари, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва бошқа жамоат жойларида мунтазам равишда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар аниқланади ҳамда уларга Марказ хизматларидан фойдаланиш таклиф этилади.
✍🏻 Вояга етган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс жойлашиш учун Марказга бевосита мурожаат қилади.
🔘 Бунда вояга етган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг вояга етмаган фарзандлари мавжуд бўлса, улар ушбу шахс билан биргаликда жойлаштирилади.
🔎 Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар туман (шаҳар) даражасидаги тиббиёт муассасаларининг шошилинч қабул бўлимлари томонидан улар олиб келинган вақтда тиббий кўрикдан ўтказилади.
✅ Мазкур тиббий кўрикда шахсда Марказга жойлаштиришга монелик қилувчи шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамга муҳтожлик ҳолатлари ҳамда юқумли касалликлар мавжуд бўлмаган тақдирда Марказга қабул қилинади.
🧾 Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс томонидан сўровномани тўлдириш учун маълумотларнинг тақдим этилиши, унинг Марказга жойлаштириш, Марказнинг ички тартиб-қоидаларига амал қилишга розилигини билдиради.
🕰 Сўровнома шакллантирилганидан сўнг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс Марказга 7 кунга жойлаштирилади.
⏳ Айрим белгиланган ҳолатларда Марказда қолиш муддати 6 ойга узайтирилиши мумкин.
Киритилди: Бугун 14:35.
Ўқилди: 368 марта.
Фикрлар сони: 0 та.