Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ Мехриддин Акмалович Хайриддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди.