Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Бош прокурор АҚШдаги сайлов натижаларини текширишини айтди

A A A
Бош прокурор АҚШдаги сайлов натижаларини текширишини айтди

AҚШ бош прокурори Уильям Барр Aдлия вазирлигига сайловларда овозларни сохталаштирилганлик ҳақидаги хабарларни текширишни буюрди.

Маълумотларга кўра, Барр федерал прокурорларга овоз беришдаги қонунбузарликлар тўғрисидаги даъволарни текширишга ваколат берган. Гап якуний натижага таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, штатлар 8 декабрга қадар барча процедураларни, шу жумладан, қайта ҳисоблаш ва натижалар бўйича суд жараёнларини тартибга солишлари лозим. Маълумки, сайловчилар жамоаси аъзолари 14 декабрь куни йиғилиш ўтказадилар.

Aввалроқ Трамп америкаликларга президентлик учун курашни давом эттиришга ва бу йўлдан асло воз кечмасликка ваъда берган эди. Унинг қўшимча қилишича, овозларни ҳисоблашда "ноқонуний сайлов бюллетенлари" инобатга олинмаслиги учун барча қонуний воситалардан фойдаланиш ниятида.

Киритилди: 17:07 10.11.2020. Ўқилди: 1714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда