Бош прокуратура тақдим этган маълумотларга кўра, 2020 йил давомида жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Уларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш;
227 нафари фирибгарлик;
132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш;
58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш;
31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;
25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш;
16 нафари мансаб сохтакорлиги;
399 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.
Мансабдорларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.