Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Борис” тўфони: Марказий ва шарқий Европа кучли ёғингарчилик ва тошқинлардан азият чекмоқда

"Борис” тўфони: Марказий ва шарқий Европа кучли ёғингарчилик ва тошқинлардан азият чекмоқда

"Борис” тўфони сабабли юзага келган кучли ёғингарчилик Марказий ва шарқий Европа бўйлаб вайронагарчиликларни келтириб чиқаришда давом этмоқда. Кучли ёмғир дарёлар сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлгани ва фавқулодда хизматлар сув тошқинидан ҳимояни кучайтираётгани хабар қилинмоқда. Минглаб уйлар ёғингарчиликдан зарар кўрган.

Австрияда фуқароларни сув тошқинидан қутқариш операцияси чоғида бир нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди. Вена атрофидаги ҳудуд фалокат зонаси деб эълон қилинди, маҳаллий ҳукумат буни "мисли кўрилмаган экстремал вазият" деб баҳоламоқда.

Полша бош вазири Доналд Туск сув тошқини оқибатида бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Руминияда ҳам тўфон қурбонлари бор. Шанба куни расмийлар мамлакат жануби-шарқидаги Галац минтақасида сув тошқини оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Чехиянинг айрим ҳудудларида сув тошқинлари сабабли эвакуация эълон қилинди. Чехиянинг CEZ энергетика компанияси маълумотларига кўра, мамлакат шимолидаги 51 мингга яқин хонадон электр таъминотидаги узилишлардан жабр кўрган. Прагада сув тошқинининг олдини олиш учун тўсиқлар ўрнатилди.

Киритилди: 22:35 15.09.2024. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!