Германия Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдамидан манфаат кўрмоқда, деб баёнот берди ГФР мудофаа вазири Борис Писториус.
Унинг сўзларига кўра, Берлин Украинани «шунчаки вазиятга қараб қўллаб-қувватлаш» босқичидан ўтиб, «тизимли ва узоқ муддатли стратегик шериклик» алоқаларини ўрнатмоқда.
«Бу нафақат фойда келтиради, балки табиийки, ҳар икки давлат хавфсизлигига, шунингдек, иқтисодиёт ва саноат ривожига хизмат қилади», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради «РИА Новости».