Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Борис Жонсон Японияга бормайдиган бўлди, сабаби...

A A A
Борис Жонсон Японияга бормайдиган бўлди, сабаби...

Британия бош вазири Борис Жонсоннинг февраль ойига режалаштирилган Японияга ташрифи бекор қилинди.

Япониянинг Kyodo агентлигининг берган хабарига кўра, Британия томони Украина атрофидаги вазият кескинлашуви туфайли Токиога сафар бекор қилинганини маълум қилган. Мазкур ташриф ҳақида расман маълумот берилмаган эди. Бироқ 29 январь куни Япониянинг NHK телеканали орқали февраль ойининг ўрталарида Британия бош вазирининг мамлакатга ташрифи ва Япония бош вазири Фумио Кисида билан музокара ўтказиши хабар қилинди.

Тахминларга кўра, томонлар Хитой, Украина масалалари, шунингдек, коронавирусга қарши кураш борасида муҳокама олиб боришлари режалаштирилган эди.

Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хироказу Матсуно бугунги матбуот анжуманида Борис Жонсоннинг ташрифи кутилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Киритилди: 17:20 31.01.2022. Ўқилди: 2622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда