Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Болгарияликларга Россияга саёҳат қилмаслик тавсия қилинди

Болгарияликларга Россияга саёҳат қилмаслик тавсия қилинди

Болгария фуқароларига Россияга саёҳат қилишдан қайтармоқда. Бу ҳақда Болқон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади, деб хабар беради Болгария миллий радиоси

“Болгария ташқи ишлар вазирлиги вазиятнинг кескинлашгани сабабли Россия Федерациясига саёҳат қилмасликка чақиради. Россиядаги Болгария фуқароларига ҳозирда мавжуд транспорт воситалари билан мамлакатни зудлик билан тарк этиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия этилади”, — дейилади агентлик хабарида.

Россияда қолишга қарор қилган болгарларга ҳушёр бўлиш, гавжум жойлардан қочиш ва воқеаларни диққат билан кузатиш тавсия этилади.

Киритилди: 22:42 28.09.2022. Ўқилди: 2454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!