Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Болгарияда сохта банкноталар ишлаб чиқарадиган босмахона аниқланди

A A A
Болгарияда сохта банкноталар ишлаб чиқарадиган босмахона аниқланди

Шуменда юқори сифатли банкноталар ишлаб чиқарадиган босмахона иши тўхтатилди. Тергов маълумотларига кўра, қалбаки пул ишлаб чиқарувчилар Болгария ва Европа Иттифоқининг молиявий тизимига катта зарар етказган, деб ёзади Euronews.

Давлат чегараси полицияси томонидан Интерпол кўмагида ўтказилган махсус операция давомида ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган 50 лев, 50 АҚШ доллари ва 500 евро ҳамда уларни тайёрлаш учун мослама топилди.

Куч тузилмалари вакилларининг сўзларига кўра, жиноий гуруҳ қалбаки пулларнинг катта қисмини (37 500 лев ёки 19 000 евродан ортиқ) банкоматлар ва касса аппаратлари орқали муомалага чиқаришга муваффақ бўлган.

Рейд давомида уч киши ҳибсга олинган. Улардан икки нафарига кейинроқ айблов эълон қилинди. Гумонланувчилардан бири ҳибсда, иккинчиси уй қамоғида.

Ички ишлар вазирлиги вакилларининг айтишича, 500 евролик банкноталар жуда маҳорат билан тайёрланган ва улар Европа Иттифоқининг бир қанча мамлакатларида муомалага киритилган.

Киритилди: 23:20 24.10.2024. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!