Болгария Мудофаа вазирлиги Украинага ҳарбий-техник ёрдам кўрсатишда давом этади . Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Атанас Запрянов маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС” .
“Биз аввалгидек Украинани қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бизнинг бу ҳаракатларимиз парламентнинг 2022 ва 2023 йиллардаги қарорларига асосланади”, — деди Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Мудофаа вазири сўл партиялар вакилларидан иборат мамлакатнинг янги ҳукумати ҳали Украина билан келишув имзолаш бўйича якуний қарорга келмаганини таъкидлади.
Унинг тушунтиришича, мудофаа соҳасидаги мазкур келишув декларатив хусусиятга эга сиёсий ҳужжат бўлиб, мажбурият юкламайди ва халқаро шартнома эмас. Қўшма бошқарув кенгаши ва ташқи ишлар вазири ушбу келишувни қандай давом эттиришни ҳал қилади. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Украина Европа ва Қўшма Штатларнинг ҳарбий-техник ёрдами туфайли чидаб тура олди .