Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Болгария президенти Украинадаги инқироз туфайли Европанинг куни битишини тахмин қилди

Болгария президенти Украинадаги инқироз туфайли Европанинг куни битишини тахмин қилди

Болгария президенти Радев: Украина инқирози чўзилиши Европанинг ўзидан ўзи йўқ бўлишига олиб келади.
Украина атрофидаги инқирознинг давом этиши бутун Европанинг иқтисодий барбод бўлишига олиб келади. Бу ҳақда Болгария президенти Румен Радев маълум қилди.
“Бу Европанинг иқтисодий ўз ўзидан йўқ бўлиб кетишини англатади. Ва биз бу йўналиш сари боряпмиз”, - деди Болгария етакчиси NTV телеканали эфирида.
Радев яқинда Украинага ҳарбий ёрдам юборишни маъқуллаган Болгария парламентини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, Болгарияни можарога жалб этиш “хавфли қадамдир”. Болгария президенти бунга ўхшаш кўмак хатарларга сабаб бўлишини таъкидлади.

Киритилди: 15:00 08.05.2022. Ўқилди: 6671 марта. Фикрлар сони: 15 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!