Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Болгария Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Болгария Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Болгария Республикаси Президенти Румен Радев 9-11 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Болгария Президентлари ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқадилар.

Болгария Президенти Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Киритилди: 16:07 08.06.2025. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!