Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Болалари кўз ўнгида даҳшатли жиноят содир этган эркак 20 йилга "кесилди"

Болалари кўз ўнгида даҳшатли жиноят содир этган эркак 20 йилга "кесилди"

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида эркак икки нафар вояга етмаган боласи кўз ўнгида ўз рафиқасининг бошини кесиб ташлагани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда «Asia-Plus»

"Дарё"нинг ёзишича, жиноят ишлари бўйича Сўғд суди томонидан Даваштич туманида яшовчи 35 ёшли Ғайрат Ҳидоятовга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Суд уни Тожикистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «Шафқатсизларча қасддан одам ўлдириш» билан айбдор деб топиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этди.

Маълум бўлишича, воқеа 2019 йил 19 март куни содир бўлган. Жиноятчи ўз уйида 35 ёшли хотини Манзура Ашурова билан жанжаллашиб қолган ва кўза билан 3 марта бошига урган. Аёл ҳушини йўқотиб йиқилганидан кейин икки нафар вояга етмаган боласи кўз ўнгида унинг бошини шафқатсизларча кесиб ташлаган.

Жиноятчи жазони оғирлаштирилган тартибдаги колонияда ўташи таъкидланган.

Киритилди: 11:35 14.08.2019. Ўқилди: 2152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!