Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Болалар учун янгилик: олимлар узоқ вақт ёрилмайдиган совун пуфакчаларини яратдилар

Болалар учун янгилик: олимлар узоқ вақт ёрилмайдиган совун пуфакчаларини яратдилар

Physical Review Fluids журналида чоп этилган янги мақолага кўра, француз физиклари пластмасса, глицерин ва сув зарраларидан «абадий пуфакчалар» яратишга муваффақ бўлди. Бундай пуфаклар 465 кунгача "яшайди".

2020 йилда физиклар улкан пуфакчаларни яратишнинг асосий таркибий қисми турли узунликларига эга полимерларни аралаштириш эканлигини аниқладилар. Натижада совун плёнкаси ҳосил бўлиб, у гигант пуфакча ёрилишининг олдини олиш учун етарлича чўзилиши мумкин.

Лилл университети ходими Аймерик Ру ва унинг ҳамкасблари уч хил пуфакчалар билан тажриба ўтказдилар: стандарт совун пуфакчалари, сувдан тайёрланган газ шарлари ва сувдан тайёрланган, лекин глицерин қўшилган пуфак.

Стандарт совун пуфакчалари, кутилганидек, тахминан бир дақиқа ичида ёрилиб кетди. Аммо Ру ва унинг ҳамкасблари сув-глицеринли газ шарлари сезиларли даражада узоқроқ, беш ҳафтадан 465 кунгача ёрилмаслигини аниқладилар, бу эса тадқиқотчиларга сув ва глицериннинг оптимал нисбатини - узоқ муддатли «совун» пуфакчалари учун мукаммал рецептни аниқлаш имконини берди.

Киритилди: 18:40 21.01.2022. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!