Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Болакай компьютерни тузатаман деб ҳалок бўлди

A A A
Болакай компьютерни тузатаман деб ҳалок бўлди

Тергов бошқармаси Москванинг жануби-шарқий қисмида жойлашган уйда ўз компьютерини таъмирлашга ҳаракат қилган мактаб ўқувчисининг ўлими юзасидан текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда “RIA Novosti”га берган интервьюсида КСГ раҳбарининг катта ёрдамчиси Юлия Иванова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2004 йилда туғилган ўсмирнинг жасади якшанба оқшомида қариндошлари томонидан топилган. Дастлабки маълумотларга қараганда, болакай ўз компьютерида таъмирлаш ишларини олиб бораётган пайтда электр токи уриб ўлган бўлиши мумкин.

"Ушбу факт бўйича тергов олиб борилмоқда ва унинг натижалари бўйича процессуал қарор қабул қилинади", дея қўшимча қилди Юлия Иванова.

 

Киритилди: 17:27 07.08.2018. Ўқилди: 1559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар