Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бола парвариши таътилида бўлганлик даври қандай аниқланади?

A A A
Бола парвариши таътилида бўлганлик даври қандай аниқланади?

Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври қуйидаги даврларни ташкил этади:

🟣1 йил — 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун;

🟣1,5 йил — 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун;

🟣3 йил — 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун.

Мисол учун, фуқаро меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарча) бўлмаган ёки юқорида белгиланган муддатлар асосида ҳисобланган болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти давомийлигидан норози.

📄 Бундай ҳолларда фуқаронинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови асосида олинадиган ёки фуқаро томонидан тақдим қилинадиган ташкилот ёки архив томонидан бериладиган унинг болани парваришлаш таътилида бўлиши ва қайтиши тўғрисидаги маълумотномалар асосида белгиланади.

_________

Киритилди: 20:59 20.07.2024. Ўқилди: 1281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!