Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бокудан Фарғонага парвозлар йўлга қўйилди

Бокудан Фарғонага парвозлар йўлга қўйилди

15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:15да Озарбайжоннинг “Азал” авиакомпаниясининг самолёти Фарғонага келиб қўнди.

Боку-Фарғона-Боку йўналишини очган Airbus A320 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.

Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Айтиш жоизки, Фарғона Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги учинчи шаҳарга айланди. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга — сешанба ва пайшанба кунлари.

1992-йилда ташкил этилган "Озарбайжон Ҳаво Йўллари" (Азал) йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing вa Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган, МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятида етакчилардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 16:21 16.12.2022. Ўқилди: 1893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!