Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бокуда Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий жараёнлар масалаларини муҳокама қилишди

Бокуда Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий жараёнлар масалаларини муҳокама қилишди

Бокуда Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий жараёнлар масалаларини муҳокама қилишди. Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовнинг фикрича, Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг жума куни Бокуда бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувлар уч давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга туртки беради.

«Учрашув очиқ ва самарали ўтди. Умуман олганда, уч томонлама учрашувнинг кун тартиби жуда кенг, томонлар ўртасида ажойиб мулоқотга гувоҳ бўлмоқдамиз. Учрашув муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, ҳамкорликни кенгайтиришга қўшимча туртки беради», — деди Байрамов учрашув якунлари бўйича брифингда.

Унинг сўзларига кўра, вазир учрашувда уч мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик, жумладан, энергетика ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган, минтақавий ва глобал муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

«Энергетика ва қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида ҳамкорликнинг катта истиқболлари бор, биз тез орада транспорт йўлаклари географиясини кенгайтира оламиз. Озарбайжонда CОP29 (2024 йил ноябрда) ўтказилиши ҳамкорлик учун қўшимча имкониятлар яратмоқда», - дея қўшимча қилди Байрамов.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ўз навбатида, уч томонлама форматдаги учрашув «ҳамкорлик ва муносабатларни ривожлантириш учун ўзига хос платформа» эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаши минтақада ҳамкорликнинг янги истиқболларини яратади.

«Биз минтақадаги барқарор тинчликни муҳокама қилдик, энергетика ва транспорт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконияти мавжуд эди. Биз Украинадаги вазият, Қора денгиз минтақасидаги хавфсизликни ҳам муҳокама қилдик», — деди у.

Фиданнинг қўшимча қилишича, Туркия Зангезур коридорини яратиш лойиҳасини қўллаб-қувватлайди.

Унга кўра, Туркия ҳам Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди.

Фидан Ғазо секторидаги вазиятга ишора қилиб, «ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатиш муҳимлигини» қайд этди.

Киритилди: 17:07 15.03.2024. Ўқилди: 1017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!