Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Боксчиларимиз “Eindhoven cup” турнирида 2 та олтин медални қўлга киритишди

Боксчиларимиз “Eindhoven cup” турнирида 2 та олтин медални қўлга киритишди

Нидерландияда бокс бўйича “Eindhoven cup” турнири якунига етди. Хабар берганимиздек, мусобақада иштирок этган 3 нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси чемпионлик учун рингга кўтарилди.

Ҳамюртларимиздан Абдумалик Халоков (-60 кг) ва Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) финал жангларини муваффақиятли ўтказиб, олтин медалга эга чиқишди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-70 кг) эса турнирни кумуш медаль билан якунлади.

Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида ёрқин жанглари билан ажралиб турган Абдумалик Халоков “Турнирнинг энг яхши эркак боксчиси” деб топилди.

Олтин медаль
-60 кг: Абдумалик Халоков
-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

Кумуш медаль
-70 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Киритилди: 11:30 10.06.2025. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!