Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Бокс. Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалига йўл олди

Бокс. Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалига йўл олди

Мўғулистон пойтахтида ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ярим финал босқичининг дастлабки кун жанглари якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили рингга чиқиб, улардан 2 нафари ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Яна 2 нафар боксчимиз мусобақани бронза медали билан якунлади.

Ярим финал натижалари:

-70 кг: Ойша Тоирова — Арундхати Чоудхари (Ҳиндистон) 1:4
-75 кг: Азиза Зокирова — Ловлина Боргохаин (Ҳиндистон) 5:0
+80 кг: Олтиной Сотимбоева — Дина Исламбекова (Қозоғистон) 0:5
-65 кг: Абдуллоҳ Мадаминов — Шион Нишияма (Япония) 5:0

Бронза медал соҳиблари:

-70 кг: Ойша Тоирова
+80 кг: Олтиной Сотимбоева

Шу тариқа, Азиза Зокирова ҳамда Абдуллоҳ Мадаминов финалда олтин медаль учун жанг олиб боради.

Бугун 6 нафар боксчимиз финал учун жангларга киришади. Эслатиб ўтамиз, -80 кг вазндаги вакиламиз Рухшона Парпиева тўғридан-тўғри финал босқичидан юришини бошлайди.

Жуфтликлар билан танишинг:

-57 кг: Нигина Ўктамова - Жасмин (Ҳиндистон) 09:30
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов - Акаш (Ҳиндистон) 10:00
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев - Локеш (Ҳиндистон) 10:45
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов - Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон) 14:30
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Минсеонг Ким (Жанубий Корея) 15:15
-90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Тоғамбай Сагиндик (Қозоғистон) 15:45

Баҳслар Тошкент вақти билан биринчи дастур 09:00 да ва иккинчиси 14:00 да старт олади.

Киритилди: Бугун 10:29. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!