Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Божхона қўмитаси ва Миллий гвардияда бир гуруҳ ходимлар нафақага кузатилди

Божхона қўмитаси ва Миллий гвардияда бир гуруҳ ходимлар нафақага кузатилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ёқуб Мирзараҳимов ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Иняминов пенсияга чиқарилди.

Миллий гвардия тизимида эса полковник Илҳом Турғунов, полковник Зокирали Чиналиев, полковник Хондамир Раҳманов ва полковник Серик Хабибуллаевлар нафақага кузатилиб, улар билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтди.

Аввалроқ Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида прокуратура органларида кўп йиллар давомида хизмат қилган ходимлардан бир гуруҳи нафақага кузатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳуқуқ-тартибот тизимида хизмат ёши масаласини танқид қилиб, нафақа ёшидан кейин ҳам раҳбарлик лавозимларида ишлаётган ходимларга эътибор қаратган эди.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!