Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

БМТдан ҳаракатсиз хавотир: Ливан иккинчи Ғазога айланиши мумкин

БМТдан ҳаракатсиз хавотир: Ливан иккинчи Ғазога айланиши мумкин

Ғазодаги вазият давом этаётган даҳшатли тушга ўхшайди ва Ливан тез орада бошқа Ғазога айланиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги умумий сиёсий муҳокамада сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

«Бундай қурилмаларнинг мавжудлиги жиддийроқ эскалация эҳтимоли борлигини ва мени хавотирга солаётган нарса Ливаннинг янги Ғазога айланиши эҳтимоли борлигини кўрсатади, бу менинг фикримча, бутун дунё учун даҳшатли фожиа бўлади», деди у. Бу ҳақда AFP хабар берди.

Исроил ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўртасидаги зиддиятнинг янги босқичи Ливанда 17 ва 18 сентябрь кунлари бир қатор алоқа қурилмалари портлашидан сўнг бошланди.

Киритилди: Бугун 19:18. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!