Мажлис очиқ форматда бўлиб ўтади. Унда Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича БМТнинг махсус мувофиқлаштирувчиси Тор Веннесланд сўзга чиқади.
Аввал бошда Хитой, Тунис ва Норвегия БМТ Хавфсизлик кенгашида очиқ мажлисни 14 майда ўтказиш таклифини илгари сурган эди, бироқ ушбу санага АҚШ кўнмади ва 18 майда ўтказиш таклифини билдирди, натижада 16 майда ўтказиш муроса варианти сифатида қабул қилинди.
Фаластин-Исроил можаросига барҳам бериш масаласи шу ҳафтанинг ичида учинчи бор муҳокама этилмоқда.