БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси навбатдаги ҳисоботида 24 февралдан бери Украинада 3930 нафар тинч аҳоли, жумладан 257 нафари болалар ҳалок бўлганини маълум қилди.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 4532 тинч аҳоли яраланган.
Украина шарқидаги Россия ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР томонидан назорат қилинадиган ҳудудларда 128 киши ҳалок бўлди (яъни Украинадаги барча тинч аҳоли ўлимининг 3,25 фоизи) ва 522 киши жароҳат олди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар бир ҳисоботда тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар сони кўпроқ эканлигини таъкидлайди: жанговар ҳаракатлар содир бўлган ҳудудлардан ва, масалан, Мариуполдан олинган маълумотлар аниқ ва тўлиқ эмас.