Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

БМТ махсус маърузачиси: Ғазода содир бўлаётган воқеалар «аниқ геноцид»

БМТ махсус маърузачиси: Ғазода содир бўлаётган воқеалар «аниқ геноцид»

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саломатлик ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Тлаленг Мофокенг Исроил томонидан оммавий ҳужум остида бўлган блокададаги Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар «аниқ» геноцид эканлигини айтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус маърузачиси Анадўлу билан суҳбатда Ғазодаги воқеалар ва сўнгги соғлиқни сақлаш ҳолатини баҳолади.

Мофокенг блокададаги эксклавдаги вазият кескинлашишда давом этаётганини, 2023 йил 7-октабрдан бери кўплаб жиддий инсон ҳуқуқлари, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасида бузилишлар содир бўлаётганини таъкидлади.

«Бу даврда очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланилганига гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, биз тиббиёт ходимларимизнинг ўлимини кўрдик ва улар Исроил ҳукумати томонидан халқаро инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик қонунлари остида ҳимояланмаган. Бу давом этаётган зўравонлик ҳаракатларининг бир мисолидир. Биз ҳеч қачон бундай вайронагарчиликни кўрмаганмиз», деди Мофокенг.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Ғазода соғлиқни сақлаш тизими ҳақида гапириш мумкин эмас, чунки у бутунлай вайрон бўлган.

БМТ ва гуманитар ташкилотлар Ғазо секторидаги барча соҳаларда, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам камчиликларни бартараф этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда, деди махсус маърузачи.

Мофокенг, ғазоликларнинг ҳам ҳамма каби «саломатлик ҳуқуқи» борлигини, аммо зўравонлик муҳитида унга кира олмаслигини таъкидлади.

У 2023 йил 7-октабргача Ғазода нормал соғлиқни сақлаш тизими шаклланмаганини эслади. Шу билан бирга, махсус маърузачи Ғазо учун қайта тикланадиган «адолат жараёни» ҳақида ўйлаш зарурлигини таъкидлади.

«(Ғазо секторида) зудлик билан ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш керак. Ғазоликлар ва ерлари босиб олинган Фаластин халқига ўз тақдирини ўзи белгилашига имкон беришимиз керак», - деди Мофокенг.

Киритилди: 20:06 24.04.2024. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!