COP27 — БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси иштирокчилари ривожланаётган мамлакатларнинг иқлим ўзгаришининг салбий таъсиридан кўрган йўқотишлари ва зарарларини қоплайдиган жамғарма яратишга келишиб олдилар.
Жамғарма заиф мамлакатларга бўронлар, тошқинлар ва ривожланган мамлакатларнинг тарихий углерод чиқиндилари натижасида юзага келган бошқа офатлар билан курашишда ёрдам бериш учун яратилган — Reuters.
Associated Press'нинг ёзишича, дастлаб жамғарма ривожланган мамлакатларнинг, шунингдек, жисмоний шахслар, жамоат ташкилотлари ва халқаро молия институтларининг бадаллари ҳисобидан шакллантирилади.