Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

БМТ Исроилни Фаластин ҳудудини тарк этишга чақирди

БМТ Исроилни Фаластин ҳудудини тарк этишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси (УНГА) Исроилни босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди . Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди .

«Қабул қилинган тегишли ҳужжатга кўра, БМТ Бош Ассамблеяси Исроилдан Фаластиннинг босиб олинган ҳудудидаги ноқонуний мавжудлигига зудлик билан чек қўйишни талаб қилади. Тел-Авив буни ушбу резолюция қабул қилинганидан кейин 12 ойдан кечиктирмай амалга ошириши керак. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, шунингдек, Исроилдан халқаро ҳуқуқ доирасидаги барча қонуний мажбуриятларини бажаришини талаб қилади», — дейилади ҳужжатда.

Киритилди: 01:01 19.09.2024. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!