БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари тамойилларига риоя қилиниши бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Қўмита 2—3 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси томонидан берилган ахборотни қабул қилган ҳолда, ўзининг хулосаларини тақдим этган.
Унга кўра, қўмита Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган суд тизимидаги ислоҳотлар, болалар ва мажбурий меҳнатнинг тугатилиши каби қуйидаги муҳим ўзгаришларни ижобий деб баҳолади:
БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматига қатор тавсиялар ва изоҳлар берган. Уларнинг орасида барча коррупцион ҳаракатлар, айниқса порахўрлик ва давлат хизматчилари томонидан давлат бюджетини ўзлаштирилиши ҳолатларини тергов қилишни таъминлаш, давлат «прописка» тизимини Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт низомларига тўлиқ мувофиқлаштирилишини таъминлаши лозимлиги каби тавсиялар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳукумат 1 апрелга қадар «прописка» тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлаб, «Фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг хоҳлаган жойида бемалол «прописка»га ўтиб, хоҳлаган жойида бемалол ишлаш бўйича қонуний имкониятни яратмас эканмиз, гап билан бу ишларни амалга ошириб бўлмайди», — деб айтганди.