Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ: Ғазода ҳалок бўлганларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир

 БМТ: Ғазода ҳалок бўлганларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Ғазо секторидаги можаро қурбонлари ҳақида янги маълумотларни эълон қилди. Тасдиқланган маълумотларга кўра, 8119 та тинч аҳоли ўлимининг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир.

Бу кўрсаткич Фаластин соғлиқни сақлаш органларининг 43 мингдан ортиқ ўлим ҳақидаги маълумотларидан пастроқ, аммо демографик таҳлиллар можаро қурбонлари орасида аёллар ва болалар улуши юқори эканлигини тасдиқлайди.

«Халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилишлари нуфузли ва холис суд органлари орқали тўғри текширилиши жуда муҳим», деди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Тюрк.

Хабарда айтилишича, қурбонларнинг энг ёши бир кунлик чақалоқ, энг ёши каттаси эса 97 ёшли аёл эди. 18 ёшгача бўлган болалар жабрланганларнинг 44 фоизини ташкил қилади, энг кўп ўлим 5-9 ёш гуруҳида содир бўлади.

Киритилди: 22:26 08.11.2024. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!