Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

"БМТ энг муҳим масалаларда ҳеч қандай рол ўйнамаяпти"

"БМТ энг муҳим масалаларда ҳеч қандай рол ўйнамаяпти"

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) катта салоҳиятга эга, бироқ энг долзарб масалалар бўйича жавобларга эга эмас ва амалда ҳеч қандай рол ўйнамаяпти.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио Мюнхен хавфсизлик конференциясида маълум қилди.

"БМТ ҳали ҳам восита сифатида катта салоҳиятга эга, аммо бугун қаршимизда турган энг муҳим масалалар бўйича унинг жавоблари йўқлигини ва аслида ҳеч қандай рол ўйнамаётганини кўрмасликка ололмаймиз", — деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, БМТ Ғазо сектори ва Украинадаги можароларни ҳал қила олмади ва Украина масаласида музокаралар имконияти айнан АҚШ туфайли юзага келди.

Киритилди: 23:42 14.02.2026. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!