Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ Бош котиби мусулмонлар билан бирга рўза тутяпти

A A A
БМТ Бош котиби мусулмонлар билан бирга рўза тутяпти

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Малига сафар қилиб, маҳаллий ҳокимият ва фуқаролик жамияти билан учрашди ҳамда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди, дея хабар берди "azon.uz"

Бош котибнинг фикрича, Мали халқи ва маҳаллий етакчилар тинчлик учун курашишга тайёр. “Улар тинчлик ва хавфсизликка интилмоқда, – деди Гутерриш. – Улар жамоалар ва этник ёки диний гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар чиқишини исташмаяпти”.

2013 йилда Мали шимолидаги айирмачилар исёни ва унинг ортидан юз берган давлат тўнтаришидан кейин бу ерга БМТ тинчликпарвар кучлари жўнатилган. БМТ миссияси тинчлик келишувининг бажарилишини кузатмоқда ва аҳолини ҳимоя қилмоқда.

Антониу Гутерриш Малига сафари асносида Мопти шаҳридаги масжиднинг имоми билан учрашди. “Мен бу ерга Мали халқи билан бирдам эканимни кўрсатиш учун келдим”, – деди у.

Бош котиб ҳар йили Рамазон ойида бирор мусулмон мамлакатга боради ва маҳаллий аҳоли билан рўза тутади. Шу орқали мусулмонларга нисбатан ҳурматини кўрсатади.    

Киритилди: 10:39 31.05.2018. Ўқилди: 1419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар