Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

БМТ Бош котиби Ғазо секторида гуманитар ўт очишни тўхтатишни талаб қилишда давом этади

A A A
БМТ Бош котиби Ғазо секторида гуманитар ўт очишни тўхтатишни талаб қилишда давом этади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш блокададаги Ғазо секторида гуманитар ўт очишни тўхтатиш масаласи бўйича «босим кўрсатишда» давом этади. Бу ҳақда БМТ расмийси Стефан Дюжаррик Ғазо секторида зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси лойиҳасига АҚШ вето қўйишини изоҳлар экан, Анадолуъга маълум қилди.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қабул қилган қарорни «эътиборга олди».

«Бош котибнинг гуманитар оташкесим ва Ғазога инсонпарварлик кириши масаласидаги босими энг кучли тарзда давом этади», деди у.

Аввалроқ Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо сектори блокадасида зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасига вето қўйган эди.

Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 13 нафари резолюция учун овоз берди, Буюк Британия эса бетараф қолди.

6 декабрь куни БМТ Бош котиби Гутерриш ўз фаолияти давомида биринчи марта ўз ваколатларидан фойдаланган ва БМТ Низомининг 99-моддасига асосланиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашига тегишли мактуб йўллаган.

Киритилди: 15:35 09.12.2023. Ўқилди: 1254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!