Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус юқтириб олганми?

A A A
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус юқтириб олганми?

БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. У шундан кейин ўзини иҳоталади. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, 72 ёшли Гутерриш БМТнинг бошқа бир ходимидан коронавирус юқтириб олган. Таъкидланишича, БМТ раҳбари яқинда коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмланган.

Гутерриш яқин кунларда Нью-Йоркда БМТ матбуоти уюшмаси тадбирида ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчилик ва иқлим ўзгаришлари муаммоларига бағишланган йиғилишида иштирок этиши режалаштирилганди.

Бироқ у ушбу тадбирлардаги иштирокини бекор қилишига ва ўзини иҳоталашига тўғри келган.

AFP’нинг хабар беришича, Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик БМТ бош котибининг соғлиғи юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

Киритилди: 13:49 09.12.2021. Ўқилди: 1983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар