Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

БМТ Бош ассамблеяси қочқинлар ҳақидаги Глобал келишувни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси қочқинлар ҳақидаги Глобал келишувни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси 17 декабрда қочқинлар ҳақидаги Глобал келишувни қабул қилди. Унга 181 та давлат овоз берган, 2 давлат қарши чиққан, 3 давлат бетарафлик билдирган.

2016 йилда қабул қилинган қочқинлар ва муҳожирлар ҳақидаги Нью-Йорк декларацияси давоми сифатида пайдо бўлган ушбу келишув қочқинларни қабл қилувчи давлатларга юкламани камайтириш ва қочқинларнинг ўз-ўзини таъминлаш имкониятини яхшилашга чақиради.

Бундан ташқари, ҳужжат қочқинларнинг юртларида уларнинг хавфсиз ва муносиб қайтишлари учун шароитларни яратишда кўмак беришни назарда тутади.

БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди ҳужжатнинг қабул қилиниши муносабати билан қочқинлар билан 34 йиллик иши давомида қочқинлар учун жавобгарликнинг кенг тақсимланиши бўйича энг катта саъй-ҳаракатлар гувоҳига айланганини таъкидлаб ўтган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 06:28 18.12.2018. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!