Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Bloomberg: "НАТО саммити Трампга нисбатан мисли кўрилмаган хушомадгўйликни кўрсатди"

Bloomberg: "НАТО саммити Трампга нисбатан мисли кўрилмаган хушомадгўйликни кўрсатди"

Гаагадаги НАТО саммити Европанинг мудофаа харажатларини оширишга қаратилган "умидсиз саъй-ҳаракатларини" ва АҚШ президентининг "совуқ уруш даврида ҳам мисли кўрилмаган" хушомадгўйлигини намойиш этди. Бу ҳақда Bloomberg журналисти Макс Гастингс ёзмоқда.

Чоршанба куни Гаагада НАТО саммитининг асосий сессияси бўлиб ўтди. Альянсга аъзо давлатлар 2035 йилга бориб ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизини мудофаага сарфлашга ваъда беришди. Блок 2029 йилда ҳарбий харажатларнинг траекторияси ва балансини кўриб чиқади. Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Европани НАТОнинг мудофаа қобилиятига қўшаётган ҳиссаси пастлиги учун бир неча бор танқид қилган ва барча аъзо давлатлардан мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача оширишни талаб қилган эди. Европадаги ҳарбий иштирокини ҳозирча қисқартиришни режалаштирмаяпти. "Кечаги Гаагадаги саммит глобал стратегияни муҳокама қилиш учун унчалик даъвогарлик қилмади. Бу шунчаки НАТОнинг Европа аъзоларининг мудофаа харажатларини оширишга бўлган умидсиз уринишларини кўрсатди. Бу АҚШдан келган фахрий меҳмонга нисбатан хушомадгўйликни кўрсатди, ҳатто Совуқ уруш даврида ҳам мисли кўрилмаган", деб ёзади Гастингс.

Гастингснинг сўзларига кўра, саммит иштирокчилари Трампнинг Исроил ва Қўшма Штатлар Эронга берган зарбалари билан ўз ядровий дастурини “ўнлаб йилларга орқага қайтариш”га муваффақ бўлганлиги ҳақидаги баёнотларига ишонмаган, бироқ “Оқ уй раҳбарининг ғазабини қўзғатмаслик учун” сукут сақлашда давом этмоқда.

Киритилди: 14:20 26.06.2025. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!