Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Блогер "Жаҳонгир Отажонов ким ўзи?"деган саволга жавоб берди

Блогер "Жаҳонгир Отажонов ким ўзи?"деган саволга жавоб берди

14 октябрь куни "Ўзбекконцерт" хонанда Жаҳонгир Отажоновни лицензиядан маҳрум қилган эди. Мазкур чорани қўллашга унинг Самарқанддаги тўйлардан бирида доллар ёмғирида "чўмилгани" сабаб бўлган.

"Ўзбекконцерт"нинг ушбу қарори хонанданинг ашаддий мухлисларида норозилик уйғотди. Ана шундай мухлислардан бир гуруҳи Фейсбук ижтимоий тармоғида ""Маданиятли”ларга ОТВЕТ!" сарлавҳаси остида пост қолдиришди. Қуйида пост билан танишишингиз мумкин.

 - Жаҳонгир Отажанов лицензияси олиб қўйилди. Шу вазиятга ўз муносабатимни билдириб ўтишни инсонийлик бурчим деб билдим.
“Муносабат” ток-шоусида адашмасам бошловчи Жаҳонгир Отажановнинг тўйдаги ролигини кўриб "КИМ БУ ЎЗИ?" деган саволига ЖАВОБ!
1. Жаҳонгир Отажанов ҳеч ким танимайдиган блогер хайрия концерти ўтказиб бериш мавзусидаги мурожаатига бир ярим соатда ҲА деб жавоб берган инсон.
2. Ҳеч қандай гонорарсиз 100 % хайрия концерти ўтказишга розилик берган инсон.
3. Ўзи Туркияда бўлса ҳам айнан мана шу концерт учун Туркиядан Хоразмга келган инсон.
4. Бу хайрия концертидан 50млн пул болалар поликлиникасига ўтказлишига сабабчи бўлган инсон.
5. Нафақат Хоразмда, балки бошқа вилоятларда ҳам бепул хайрия концерти ўтказиб беришга тайёрлигини айтган инсон.
6. Ҳар ойда ўзининг 1млн дан ортиқ обуначиси бор инстаграм ижтимоий тармоғида ёрдамга муҳтож оилаларини қўйиб борувчи инсон. Бир мисол, Жаҳонгир Отажанов ва бир қанча блогерларимиз қўйган ёрдамга муҳтож гўдакка 450 минг рубл пул йиғилган, бу эса 6000 $ дан ошиқ пул бўлади.

Ҳурматли “Муносабат” ток-шоуси ижодкорлари нимага Жаҳонгир Отажановнинг лицензиясини олиб қўйишни талаб қилишдан ва маданият ҳақида гапиришдан олдин нимага юқоридаги маълумотларни ҳам оммага кўрсатмадингиз?

Мана бугун сиз Маданиятли инсонлар номидан гапирувчи ток-шоу бошловчиси Ўзбекистоннинг энг машҳур санъаткорларидан кимни Хоразмга олиб келиб бепул Хайрия концерти ўтказиб бероласиз?

Агарда маданиятсиз Жаҳонгир Отажанов концертидан 50 млн тушган бўлса халқимизда маданиятли инсонлар кўплигини инобатга олсак сиз ярим миллард пул ўтказиб беришингиз аниқ!

Биз, ҳеч нимани тушунмайдиган блоггерлар ва ташкилотчилар 2 ойда ҳаммасини қилдик. Сиздек машҳур ва проффессионал бошловчига 1 ой ҳам етса керак?

Хоразмда қачон кутайлик???

Бугун 14-октябр, пост ёзаётган вақтим 18-00. Маданиятсиз Жаҳонгир Отажанов 1 ярим соатда жавоб берган сиздек маданиятли инсоннинг реакциясини ҳам бир кўрайликчи?

Юқоридаги таклифларим айнан “Муносабат” ток-шоуси ижодкорлари ва бошловчисига!
Самарқанддаги тўй воқеасига ҳам худди хайрия концерти сингари 3 ой бўлди. Нимага бу икки воқеани ҳам эмас биттасини оммага кўрсатдингиз?

Бугун ёшлар олдида катта танлов: ёки халққа хизмат қилиб “Маданиятсиз” бўласиз, ёки студияда турволиб гапиришда тенгсиз “маданиятли”га айланасиз.

Мен ўз танловимни қилдим!

Мен Нажотбек Машарипов (Нажотбек Машарипов) #Маданиятсизман СИЗЧИ ?

Ток-шоучилар, сизларнинг концерт бўйича таклифимни эътиборсиз қолдиришингиз ҳам жавоб деб қабул қилинади. Маданиятлиларнинг обрусига путур етказмайдиган жавоб ва ҳаракатлар сизлардан кутамиз!

 

Киритилди: 12:29 16.10.2019. Ўқилди: 6561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!