АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Украина халқи дуч келган уруш даҳшатларини унутмасликка чақирди. Унинг баёнотларидан DW иқтибос келтирмоқда.
Блинкен уруш жиноятларига аниқ мисоллар келтирар экан, Россиянинг тинч аҳоли уйларини нишонга олгани, болаларни ўғирлагани, украиналикларни ғайриинсоний шароитларда қўлга олгани, гуманитар ёрдам омборлари ва дон омборларини вайрон қилганига диққат қаратди.
“Украиналик оилалар буни ҳар куни бошдан кечиришади. Босқиннинг 574 кунида улар буни бошдан кечиришган”, - деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.
Блинкеннинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин зўравонликларни давом эттирса, бир кун келиб Украина ва жаҳон ҳамжамиятининг узилишига умид қилмоқда. “Аммо украиналиклар таслим бўлмайдилар. Ва биз ҳам таслим бўлмаймиз, - деб ишонтирди Блинкен.