АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 9-10 центябр кунлари Буюк Британияга ташриф буюради . Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Метю Миллернинг ёзма баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда .
У мамлакат расмийлари билан ҳарбий ҳамкорлик, Украинага ёрдам ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиш ниятида.
Миллернинг сўзларига кўра, Америка ташқи сиёсат департаменти раҳбари Лондон ва Вашингтон ўртасида «стратегик мулоқотни очади» . Британия пойтахтида Блинкен халқаро кун тартибини, жумладан Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва АУКУС ҳамкорлиги каби муҳим мавзуларни муҳокама қилиш учун юқори мартабали амалдорлар билан учрашади .