Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бизнес ҳамкор сохта бўлиб чиқди

Бизнес ҳамкор сохта бўлиб чиқди


——
Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Э.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 50.000 АҚШ доллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи аёл Т.М. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Т.М., жабрланувчи Э.Н. билан телеграм мессенжеридаги гуруҳларнинг бирида танишиб, бизнес ҳамкорликни таклиф қилган ва уни ишонтириб, алдов йўли билан 50.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
———
⚖️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 15:33 28.06.2024. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!